Олаф Шольц Германия Молия вазири Кристиан Линднерни лавозимидан бўшатди. Бу ҳақда Der Spiegel хабар берди.
Линднер “Яшиллар” ва “Социал-демократик” партиялари билан биргаликда ҳукмрон коалиция таркибига кирувчи “Эркин Демократик” партиясини бошқаради.
Tagesspiegel'нинг қўшимча қилишича, Линднер Бундестагга янги сайловлар ўтказишга чақирган.
Немис оммавий ахборот воситалари Германия ҳукуматидаги асосий вазирлардан бирининг ишдан бўшатилиши билан коалиция парчаланишига ишонмоқда. Бундай ҳолатда мамлакатда муддатидан олдин сайловлар ўтказилиши мумкин.
"Иқтисодий ислоҳотлар ва дефицитли буджет лойиҳаси юзасидан баҳслар бунга туртки бўлди", Т-Оnline.