Шимолий Рейн–Вестфалиядаги Эркеленц шаҳри яқинида енгил самолёт ҳалокатида уч киши ҳалок бўлди.
Welt нашри хабар беришича, бортда бўлган ҳеч ким тирик қолмаган.
Хайнсберг туман полициясининг маълумотларига кўра, Cessna самолёти маҳаллий вақт билан соат 11:20 атрофида Эркеленц-Гердерат шаҳри яқинидаги далада ҳалокатга учраган. Самолёт бутунлай вайрон бўлган.
Ўлганлар ва ҳалокат ҳолатлари ҳақида тафсилотлар ҳали эълон қилинмаган. Ҳодиса сабаблари бўйича тергов бошланган.