Мурожаатлар билан ишлашда камчиликка йўл қўйган 151 нафар мансабдор лавозимидан олинди.
Президент Халқ қабулхоналари маълумотига кўра, 2026 йил январь–август ойларида аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги камчиликлар юзасидан давлат ташкилотларига 5 486 та ҳужжат киритилган.
Натижада:
🔹 151 нафар шахс лавозимидан озод этилган;
🔹 833 нафар ходимга ҳайфсан берилган;
🔹 150 нафар маъмурий жавобгарликка тортилган;
🔹 89 нафар жаримага тортилган;
🔹 8 нафарнинг лавозими пасайтирилган;
🔹 1 335 нафар расман огоҳлантирилган.
Энг кўп камчиликлар бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида аниқланган.