Бугун 15 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Эронда қулаган F-15E учувчиларини эвакуация қилиш операцияси кадрларини махфийликдан чиқарди

АҚШ Эронда қулаган F-15E учувчиларини эвакуация қилиш операцияси кадрларини махфийликдан чиқарди



АҚШ қулаган F-15E Strike Eagle экипажини Эрон ҳудудидан эвакуация қилиш бўйича махсус операциянинг аввал махфий бўлган кадрларини ошкор қилди. Видеода «Bravo-44» чақирув белгили F-15 қурол тизимлари операторини эвакуация қилиш учун махсус кучлар десант туширгани акс этган.
Шунингдек, АҚШ ҳарбийлари қулаган учувчиларни қидираётган Эрон қуролли тузилмаларига тегишли йўл блокпостларидан бирига ҳаво зарбаси берилгани кўринади.

АҚШ маълумотларига кўра, қутқарув операциясида жами 21 та самолёт иштирок этган ва Эрон ҳудудига махсус операциялар қўмондонлигининг қарийб 92 нафар ҳарбий хизматчиси туширилган.

Киритилди: 17:32 14.09.2026. Ўқилди: 415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!