Компаниянинг таъкидлашича, вақтинчалик чекловлар истеъмолчиларга таъсир қилмайди. Таъмирлаш даврида Арманистон аҳолиси ва корхоналарини газ билан таъминлаш ички захиралар ҳамда Эрондан келадиган газ ҳисобидан амалга оширилади.
Ўтган йил сентябрь ойида ҳам мазкур йўналиш орқали Россия газини етказиб бериш режали таъмирлаш ишлари туфайли вақтинча тўхтатилган эди.
Газ таъминотидаги ушбу танаффус Арманистонда энергия манбаларини диверсификация қилиш масаласи муҳокама қилинаётган бир пайтга тўғри келмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ўтган ҳафта ҳукумат мамлакатнинг энергетик мустақиллигини оширишга ҳаракат қилаётганини билдирган. У, шунингдек, Арманистон учун газ нархи юқори эканига эътибор қаратган.