Шароф Рашидов туманида яшовчи аёл танасининг 8 фоизгача куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилгач, туман ИИББ томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Маҳаллий ОАВларда тарқалган маълумотларга кўра, аёлга эрининг аёл қариндошлари тажоввус қилган. Улар уни оч ҳолда қамаб, ҳожатхонадан сув ичишга мажбурлашган ҳамда қайнаган сувга туз ва сода қўшиб, баданига тўкишган.
Воқеа жойидан ашёвий далиллар олинган ва суд-тиббий экспертизаси тайинланган.