Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Шимолий Кореянинг ядровий синов ўтказиши АҚШ разведкасини безовта қилмоқда

Шимолий Кореянинг ядровий синов ўтказиши АҚШ разведкасини безовта қилмоқда

Шимолий Корея "энг қисқа вақт ичида" ядро синовини ўтказиши мумкин.

Бу ҳақда АҚШ Миллий разведка бошқармаси директори Тулси Габбард маълум қилди.

"Шимолий Корея қисқа фурсатда навбатдаги ядро синовини ўтказишга тайёр ва келажакдаги музокараларда ўзининг кучайиб бораётган салоҳиятини намойиш қилиш учун қитъалараро баллистик ракета парвозларини синовдан ўтказишда давом этмоқда” - деди у Сенат разведка қўмитаси тингловида.

Габбарднинг сўзларига кўра, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин "Шимолий Кореянинг обрўси ва нуфузини ошириш, режимни ҳимоя қилиш ва ҳеч бўлмаганда ядровий қуролга эга давлат сифатида сўзсиз тан олиниши учун минтақадаги Америка кучлари ва иттифоқчиларига, шунингдек, Қўшма Штатларга қарши йўналтирилиши мумкин бўлган стратегик ва ядровий бўлмаган имкониятларни кучайтиришга интилади”.

Шунингдек, унинг фикрича, Россия билан муносабатларни ривожлантириш Пхеньян мақсадларига эришишга ёрдам беради ва унга “кўпроқ молиявий, ҳарбий ва дипломатик ёрдам кўрсатади”.

Миллий разведка раҳбарининг фикрича, Ким Чен Ин “2019 йилдан бери стратегик қуролларга эришган, Россия билан алоқаларни чуқурлаштириш ва Шимолий Кореянинг иқтисодий барқарорлигини потенциал музокараларда қўлини мустаҳкамлаш деб билади”.

Жанубий Корея расмийлари сўнгги ойларда КХДР еттинчи ядро синовини ўтказиши мумкинлигини бир неча бор таъкидлаган эди.

Киритилди: 00:57 26.03.2025. Ўқилди: 734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!