Ким Ён Нам Шимолий Кореядаги ҳукмрон Меҳнат партиясига 1950–1953 йиллардаги Корея уруши тугаганидан кейин қўшилган эди. У 1998 йилдан 2019 йилгача КХДР Олий халқ Мажлиси Президиуми раиси лавозимида ишлаган. Гарчи мамлакатда ҳокимият де-факто Кимлар оиласига тегишли бўлса-да, ушбу лавозим эгаси расмий равишда Шимолий Корея раҳбари ҳисобланади.
Бундан ташқари, Ким Ён Нам 15 йил давомида Шимолий Корея ташқи ишлар вазири лавозимини ҳам эгаллаган. У, шунингдек, 2018 йилда Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Олимпиада очилиш маросимида иштирок этиб, қўшни мамлакатга ташриф буюрган энг юқори даражадаги КХДР вакили бўлган эди.