Бугун 5 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати эълон қилинди

Хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати эълон қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги автомобилда хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган ҳолатлар ва касалликлар рўйхати лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

📋 Рўйхатга жами 17 та ҳолат киритилган, жумладан:
➖ қовурға, елка ёки умров суяклари синиши;
➖ сурункали юрак ёки ўпка касалликларининг оғир босқичлари;
➖ бронхиал астма (IV босқич);
40 дан юқори BMI билан семизлик;
➖ паст бўйлик (150 см дан паст);
➖ кўкрак соҳасидаги оғир теривий касалликлар ёки протезлар;
➖ яқинда ўтказилган кўкрак ёки қорин операциялари;
ҳомиладорлик ҳолати.
Бундай ҳолатда фуқароларга электрон тиббий маълумотнома (QR-кодли) берилади, унинг амал қилиш муддати — 6 ой.

Ҳужжат ҳали кучга кирмаган.

Киритилди: 18:19 04.11.2025. Ўқилди: 1401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!