Германия канцлери Олаф Шольц Шимолий Корея қўшинларининг Россияга юборилиши ҳақидаги хабарлар «жуда хавотирли» эканини айтди.
«Буни эътиборсиз қолдириб бўлмайди», деди Шольц Ҳиндистонга сафари чоғида ОАВга - «Бу, албатта, вазиятни янада кескинлаштирадиган нарса.»
Канцлернинг айтишича, бу ҳаракат Россия президенти Владимир Путиннинг оғир аҳволда эканини кўрсатади.
Бу, шунингдек, адолатли тинчликка интилишни давом эттириш ва Украинани «қатъий, ишончли» қўллаб-қувватлаш учун сабабдир, деди Шольц.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Россия дам олиш кунлариданоқ Шимолий Корея аскарларини жойлаштиришни бошлашини кутаётганини айтганди.