Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Шимолий Кореяда пандемия даврида қатллар сони кескин ортди — ҳуқуқ ҳимоячилари

Шимолий Кореяда пандемия даврида қатллар сони кескин ортди — ҳуқуқ ҳимоячилари

​Сеулда жойлашган инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботига кўра, 2020 йилдан 2024 йилгача бўлган муддатда Шимолий Кореяда 148 киши қатл этилган. Бу аввалги беш йиллик кўрсаткичдан қарийб уч баравар кўпдир. ​Қатл этиш ҳолатларининг аксарияти хорижий маданият ва диний тақиқларни бузиш, хусусан, Жанубий Корея фильмлари ва сериалларини томоша қилиш билан боғлиқ. Карантин даврида сиёсий жиноятлар учун ўлим жазосига ҳукм қилиш ҳолатлари ҳам 4 тадан 28 тагача кўпайган.

​Мутахассисларнинг фикрича, Ким Чен Ин чеклов чораларидан фойдаланиб, мамлакат ичидаги норозиликларни бостиришга ва назоратни кучайтиришга ҳаракат қилган. Шунингдек, ҳокимиятнинг унинг қизи Жу Эга топширилиши кутилаётган бир пайтда, элита орасидаги тозалашлар туфайли қатллар сони янада ошиши тахмин қилинмоқда.

Киритилди: Бугун 14:15. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!