Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Шимолий Корея Жанубий Кореянинг ҳарбий машғулотлари пайтида 10 га яқин ракеталарни учирди

Шимолий Корея Жанубий Кореянинг ҳарбий машғулотлари пайтида 10 га яқин ракеталарни учирди

Жанубий Корея армияси чегарада ўтказаётган машғулотлар вақтида КХДР бир нечта ракета тизимларидан 10 га яқин ракетани учирди.

Бу ҳақда Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълумотларига таяниб, Newsis агентлиги хабар берди.

"Ҳарбийларимиз Пхеньяннинг Сунан тумани яқинидан шимоли-ғарбий йўналишда тахминан соат 10:00 да учирилган 10 га яқин МЛРС снарядларини қайд этди", — деди Бирлашган штаб бошлиқлари.

Агентликнинг қайд этишича, 18 ва 19 июнь кунлари Жанубий Корея армияси чегара ҳудудида артиллерия машғулотларини ўтказган. Жанубий Корея ҳарбийлари учиришга тайёргарлик белгиларини олдиндан аниқлаганликларини билдирмоқда. Тахминларга кўра, бу 240 ммлик ракета артиллерия қурилмалари бўлиши мумкин.

Корея Республикаси ҳарбийлари ярим оролнинг марказий қисмидаги Хвачхон округидаги ўқув машғулотларига ўзиюрар артиллерия бўлинмаларини жалб қилди. Бу 4 июнь куни ўз лавозимига киришган президент Ли Чже Мён даврида чегара минтақасида ўтказилаётган биринчи шундай машғулот эди. Ли аввалроқ Корея яриморолидаги кескинликни камайтириш ваъдасига мувофиқ чегарадаги овоз кучайтиргичларни ўчиришни буюрган эди.

18 июнь куни Корея Республикаси, АҚШ ва уларнинг япониялик ҳамкасблари ҳарбий-ҳаво кучлари Жанубий Кореянинг Чеджудо ороли жанубида халқаро сувларда уч томонлама машғулотлар ўтказди.

Киритилди: 08:10 20.06.2025. Ўқилди: 549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!