Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Шифокор қабулига онлайн ёзилиш тартиби қандай?

Шифокор қабулига онлайн ёзилиш тартиби қандай?

📲 Аҳолига қулайлик яратиш ва соғлиқни сақлаш тизимида рақамли технологияларни кенг жорий этиш мақсадида шифокор қабулига онлайн ёзилиш имконияти яратилди.

💻 Унга кўра, эндиликда фуқаролар тиббиёт муассасаларида навбатда турмай, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали шифокор қабулига ёзилишлари мумкин.

✅ Ушбу тизимдан фойдаланиш жараёни қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1⃣ Тизимга кириш – Фойдаланувчи my.gov.uz порталига кириб, "Шахсий кабинет" бўлимига ўтади.

2⃣ Хизматни танлаш – "Хизматлар" бўлимидан Соғлиқни сақлаш категориясини танлаб, "Шифокор қабулига ёзилиш" хизматига ўтади.

3⃣ Шифокор ва поликлиника маълумотлари – Тизим фойдаланувчини автоматик равишда ўзига бириктирилган шифокор ва поликлиника билан таништиради.

4⃣ Шифокорнинг иш жадвали билан танишиш – Фойдаланувчи шифокорнинг мавжуд қабул кунлари ва соатларини кўриб чиқади.

5⃣ Ташриф санасини танлаш – Календардан қулай қабул кунини танлайди.

6⃣ Ташриф вақтини танлаш – Мавжуд бўш вақтлар ичидан мос келадиган қабул вақтини белгилайди.

7⃣ Текшириш кодини киритиш – Тизим томонидан тақдим этилган арифметик амаллар жавобини тегишли майдонга киритади.

8⃣ Тасдиқлаш – Тасдиқлаш тугмаси босилгач, фуқаро танланган санада ва белгиланган вақтда шифокор қабулига ёзилади.

✅ Ушбу тизим соғлиқни сақлаш хизматлари самарадорлигини ошириш, шифокор қабулига навбатларни қисқартириш ва беморлар учун қулай шароит яратиш мақсадида ишлаб чиқилган. Бу орқали ҳар бир фуқаро ўз вақтини тежаб, тиббий хизматлардан янада тез ва самарали фойдаланиш имконига эга бўлади.

Киритилди: 15:58 14.03.2025. Ўқилди: 483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!