Бугун 19 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ ҳарбий техникалари Украинага етиб келди

АҚШ ҳарбий техникалари Украинага етиб келди

Тўртта ҳарбий ёрдам пакети аллақачон АҚШ ва НАТО ташаббуси бўлган Украина учун устувор талаблар рўйхати (Prioritized Ukraine Requirements List - PURL) дастури доирасида молиялаштирилган.

Бу ҳақда "РБК-Украина"га НАТО вакили маълум қилди.

"Prioritized Ukraine Requirements List - PURL дастури бўйича ҳозиргача тўртта пакет молиялаштирилди. Биринчи пакетлардан баъзи жиҳозлар аллақачон Украинага етиб борган, яна кўплари йўлда", - деди манба.

Аввалроқ, Украина президенти Владимир Зеленский биринчи PURL ҳарбий ёрдам пакетлари Patriot ва HIMARS тизимлари учун ракеталарни ўз ичига олишини таъкидлаган эди.

Киритилди: Бугун 08:30. Ўқилди: 822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!