Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Шайхонтоҳур туманидаги хусусий боғчада содир бўлган ёнғинда ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган - ФВВ

A A A
Шайхонтоҳур туманидаги хусусий боғчада содир бўлган ёнғинда ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган - ФВВ

Бугун, 3-декабрь куни соат 02:00 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Жарариқ” МФЙ Жарариқ кўчасида жойлашган хусусий боғчада ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 02:03 етиб борган ва ёнғин соат 02:30 да қуршаб олиниб, соат 02:46 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бино 2-қаватининг 200 kv.m майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли ёнғиндан бинонинг 300 kv.m майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 14:10 03.12.2022. Ўқилди: 1718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!