Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шайх Абдулазиз Мансур янги лавозимга тайинланди

Шайх Абдулазиз Мансур янги лавозимга тайинланди

Бугун, 12 сентябрь куни шайх Абдулазиз Мансур Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси ахборот хизмати хабар берди.

Бунгача шайх Абдулазиз Мансур Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган.

«Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари ислом дини илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган илмий фаолиятни қайта тиклаш ва ривожлантириш борасидаги ишларни жадаллаштириш мақсадида ушбу лавозимга тайинланди», дейилади хабарда.

Маълумот учун, Шайх Абдулазиз Мансур (Мансуров Абдулазиз Дадажон ўғли) 1944 йил Фарғона вилояти Фарғона туманида туғилган.

2006 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси (муфтий) ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2018-2019 йилларда бир муддат Тошкент шаҳрининг бош имом хатиби ва Минор масжидининг имоми бўлиб ҳам ишлаган.

Киритилди: 21:54 12.09.2019. Ўқилди: 2528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!