Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шахслар қандай ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин?

Шахслар қандай ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин?

Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда:

— ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

— узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

— ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

— муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;

— ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади.

Киритилди: 11:38 24.06.2020. Ўқилди: 2023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!