Бугун 24 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Шахмат олимпиадаси. Якка пешқадам Ўзбекистон бугун Хитойга қарши дона суради

Шахмат олимпиадаси. Якка пешқадам Ўзбекистон бугун Хитойга қарши дона суради

Самарқандда давом этаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бугун, 23 сентябрь куни 7-тур учрашувлари ўтказилади.

Куннинг марказий баҳсларидан бирида Ўзбекистоннинг асосий эркаклар терма жамоаси Хитойга қарши дона суради. Ушбу тўқнашув турнир жадвалидаги вазият нуқтаи назаридан алоҳида аҳамият касб этади.

Ўзбекистон шахматчилари 6-турда амалдаги чемпион Ҳиндистонни мағлуб этиб, очколарини 12 тага етказган ва якка пешқадамликни қўлга киритган эди.

Хитой ҳам навбатдаги тур олдидан яхши формада. Жамоа аввалги баҳсда шу пайтгача мағлубият билмаган Германиядан ишончли тарзда устун келди ва 11 очко билан пешқадам ортидан таъқибни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон-2 жамоаси эса 7-турда Франция билан куч синашади. Барча учрашувлар соат 15:00 да бошланади.

7-турнинг асосий жуфтликлари:

Ўзбекистон — Хитой
Ўзбекистон-2 — Франция
Ўзбекистон-3 — Жанубий Африка
Арманистон — АҚШ
Англия — Ҳиндистон

Аёллар ўртасида:

Ўзбекистон-1 (9 очко) — Словения (9 очко)
Ўзбекистон-2 (8 очко) — Тожикистон (8 очко)
Ўзбекистон-3 (8 очко) — Перу (8 очко)

Киритилди: 11:24 23.09.2026. Ўқилди: 412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!