Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг Ҳарбий прокуратура, собиқ ҳарбий прокурор Отабек Холбоев ва терговчи Тимур Муҳитдиновга қарши даъвоси Миробод тумани судида кўриб чиқилди.
Суд Ташановнинг шаън, қадр-қиммат ва зарарни қоплаш бўйича даъвосини қисман қаноатлантирди.
Қарорга кўра, Ҳарбий прокуратурадан унга 5 млн сўм — маънавий зарар ва 10 млн сўм — моддий зарар ундириладиган бўлди.
Ҳарбий прокуратура шу йил баҳорида Ташановни интернетда ёлғон хабар тарқатишда айблаб, ноҳақ маъмурий жавобгарликка тортганди. Миробод жиноий уни суди оқлади. Шундан сўнг Ташанов ўзини ноҳақ айблаб судга чиқаргани учун уларни судга берган.