Бугун 23 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Ўтиринг ва гаплашайлик" - Зеленский

"Ўтиринг ва гаплашайлик" - Зеленский

Мен Путин билан исталган вақтда учрашишга тайёрман. Бир-биримиздан нафаратланишда давом этайлик, сиз ҳам нафратланинг, душманлармиз — ҳаммаси аниқ. Лекин урушни тугатайлик, деди Украина президенти.

Зеленскийнинг бошқа баёнотлари:

- Биз энергетика сулҳига тайёрмиз: агар Россия бизнинг энергетика секторимизга ҳужум қилишни тўхтатса, Украина ҳам энергетика иншоотларига ҳужум қилишни тўхтатади. Агар Россия жавоб зарбаларини тўхтатса, Киев Россия энергетика тармоғига ҳужумларни тўхтатишга тайёр;

- Менимча, Путин уч томонлама учрашувга ва урушни тугатишга тайёр эмас. Трамп уч томонлама учрашув ташкил қилиши мумкин, унда раҳбарлар барча долзарб масалаларни муҳокама қилишлари ва урушни тугатишга ҳаракат қилишлари мумкин. Мен Путин билан исталган вақтда учрашишга тайёрман;

- Одамлар урушни тугатиш ва бунинг тарихий сабаблари ҳақида гапиришганда, бу – шунчаки сафсата. Агар урушни тугатишни истасангиз, ҳеч қандай уруш бошламайсиз. Агар муаммони ҳал қилмоқчи бўлсангиз, уни ҳал қиласиз;

- Зеленскийнинг айтишича, у Трампдан Украинага Патриот ҳаво мудофааси ракеталари билан ёрдам бериш ҳақидаги илтимосига аниқ жавоб олмаган.

Киритилди: Бугун 15:42. Ўқилди: 1207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!