Бугун 24 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Фарқ икки баравар! Ўзбекистон ва Қозоғистон легионерларини таққослашди!

Фарқ икки баравар! Ўзбекистон ва Қозоғистон легионерларини таққослашди!

Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий терма жамоаларининг кузги ўйинлар учун эълон қилинган таркиблари қизиқ статистик фарқни кўрсатди.

ASnews.kz нашри икки қўшни мамлакат терма жамоалари рўйхатини солиштириб чиқди. Маълум бўлишича, Ўзбекистон таркибида хориж чемпионатларида тўп сураётган футболчилар сони Қозоғистонникидан икки баробар кўп.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган 31 футболчининг 10 нафари легионер ҳисобланади. Улар Англия, Бельгия, Швейцария, Туркия, Россия, Озарбайжон, БАА ва Эрон чемпионатларида фаолият олиб бормоқда.

Легионерлар орасида "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов, "Антверпен" футболчиси Муҳаммадали Ўринбоев, "Лугано" вакили Беҳрузжон Каримов, шунингдек "Башакшеҳир"да тўп сураётган Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов бор.

Шунингдек, Маҳмуджон Маҳамаджонов, Жаҳонгир Ўрозов, Умарали Раҳмоналиев, Азизжон Ғаниев ва Одилжон Ҳамробеков ҳам хориж клубларидан миллий жамоага келиб қўшилади.

Қозоғистонда эса вазият бошқача. Жон ван'т Схип 28 футболчидан иборат таркибга атиги 5 нафар легионерни жалб қилган. Уларнинг тўрт нафари Россия чемпионатида, яна бири Озарбайжонда ўйнайди.

Бу футболчилар — Нурали Алип, Максим Самородов, Ғалимжан Кенжебек, Ислом Чесноков ва Стас Покатилов.

Қозоғистоннинг хориждаги энг эътиборли футболчиларидан бири Дастан Сатпаев эса жароҳат туфайли йиғинни ўтказиб юборади. 18 ёшли ҳужумчи Англиянинг "Бёрнли" клуби сафида фаолият юритади.

Қозоғистон сентябрь ва октябрь ойларида УЕФА Миллатлар лигасида Фарер ороллари, Словакия ва Молдовага қарши жами тўртта учрашув ўтказади.

Ўзбекистон терма жамоаси эса шу даврда учта ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Жамоамиз 24 сентябрь куни Эрон, 1 октябрь куни Сурия ва 6 октябрь куни Жанубий Корея билан куч синашади.

Киритилди: 11:39 23.09.2026. Ўқилди: 785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!