Бутун ҳаёти ва фаолиятини қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига бағишлаган таниқли фермер, Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди. Шу муносабат билан президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.
П.Зиятов 1990–1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, 2005–2015 йилларда Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳамда кўп йиллар давомида Халқ депутатлари вилоят ва туман кенгашлари депутати сифатида фаолият юритиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, қурилиш-бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларида жонкуярлик ва ташаббускорлик фазилатларини намоён этди.
П.Зиятов сўнгги йилларда, нафақада бўлишига қарамасдан, қишлоқ ва маҳаллаларни обод қилиш, кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш жараёнларида фаол иштирок этди.