Бугун 24 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Абдувоҳид Неъматов танқидларга жавоб берди: "Бутун жамоа ютқазган эди"

Абдувоҳид Неъматов танқидларга жавоб берди: "Бутун жамоа ютқазган эди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан тайёргарликни давом эттирмоқда. Машғулотлар жараёнида дарвозабон Абдувоҳид Неъматов журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Унинг таъкидлашича, терма жамоа энди асосий эътиборни Осиё Кубогига тайёргарликка қаратган.

"Жаҳон чемпионатидан кейин Осиё Кубогига тайёргарлик бошланган. Олдимизда учта ўртоқлик учрашуви бор ва ҳозир шу баҳсларга ҳозирлик кўряпмиз. Таркибга янги футболчилар қўшилди. Худо хоҳласа, улар ҳам тезда мослашиб кетишади", — деди Неъматов.

Дарвозабон Жаҳон чемпионатидан кейин Ўзбекистон посбонлари манзилига айтилган танқидларга ҳам муносабат билдирди.

"Масалан, Португалияга қарши ўйинни олайлик. Бу бир дарвозабоннинг мағлубияти эмас. Бутун жамоа ютқазди. Танқид доим бўлади — мендан олдинги дарвозабонларга ҳам бўлган, мендан кейингиларга ҳам бўлади. Энг муҳими, ишлашда давом этиш", — деди у.

Неъматов терма жамоада биринчи рақамли дарвозабон бўлиш эҳтимоли ҳақидаги саволга эса жамоада 2020 йилдан бери иштирок этиб келаётганини ва ҳар сафар бор имкониятини ишга солишга ҳаракат қилишини айтди.

Шунингдек, "Насаф" сафида сўнгги учрашувда пенальтидан гол урган Неъматов терма жамоада ҳам шундай имконият туғилса, ундан фойдаланишга тайёрлигини билдирган.

Киритилди: 11:42 23.09.2026. Ўқилди: 822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!