Бу ҳақда президентнинг Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашувида маълум бўлди.
Ўзбекистон етакчиси Хитойга бўлажак давлат ташрифи ва “Марказий Осиё - ХХР” саммитига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигини таъкидлади.
Цинь Ган Ўзбекистон президентига Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.