Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия президентлиги сайловидаги ғалабаси билан табриклади

A A A
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия президентлиги сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Ўзбекистон президенти мактубида сайловчиларнинг юқори фаоллиги ва овоз бериш натижалари аҳоли Владимир Путиннинг сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурига ишонч билдираётгани ва уларни қатъий қўллаб-қувватлаётганининг навбатдаги ёрқин намойиши бўлгани таъкидланади.

Мамлакат етакчиси Россия президентига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.

Киритилди: 11:05 18.03.2024. Ўқилди: 2163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!