Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёрати учун Маккаи мукаррамада бўлиб турган ўзбекистонликларга бошчилик қилаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбари ҳожилар ҳолидан хабар олди, улар учун яратилган шароитлар ҳақида сўради.