Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев "Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида"ги Конституциявий қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев "Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида"ги Конституциявий қонунни имзолади

Бугун Ўзбекистон Президенти “Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонунни имзолади

Бу жорий йилнинг энг муҳим иқтисодий янгиликларидан бири ҳамда қарийб ўн йилдан буён амалга ошириб келинаётган тизимли ислоҳотларимизнинг мантиқий натижасидир.

Эндиликда Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш расман Конституциявий қонун даражасида мустаҳкамланди. Марказ Англия ҳуқуқи асосида, алоҳида ҳуқуқий мақомга эга бўлган ҳудуд сифатида фаолият юритади. Шунингдек, ўзининг махсус тартибга солиш тизими, мустақил тижорат суди ҳамда илғор халқаро стандартларга асосланган ҳуқуқий муҳитига эга бўлади.

Глобал инвесторлар, банклар, инвестиция фондлари ва халқаро молия компаниялари айнан мана шундай шаффоф механизмлар билан ишлашга ўрганган. Мазкур янги регуляторлик экотизими халқаро капитал, замонавий молия хизматлари ва йирик трансмиллий лойиҳалар учун мамлакатимизнинг жозибадорлигини ошириши кутилмоқда.

Моҳиятан олганда, ушбу қонун жаҳон бозорининг энг қимматли активи — ишончга инвестициядир. Тошкент инвесторлар учун тушунарли қоидаларни ҳамда капиталнинг энг юқори даражадаги ҳимоясини кафолатлаган ҳолда, жаҳон молия тизимининг узвий қисмига ва бутун минтақа иқтисодий ривожининг етакчи драйверига айланиш сари дадил қадам ташламоқда.

Киритилди: 10:31 11.07.2026. Ўқилди: 963 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!