Бугун 26 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев биринчи Президент мақбарасини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев биринчи Президент мақбарасини зиёрат қилди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташрифи якунида Ҳазрати Ҳизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.

Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Марҳумларнинг яхшиликларини эслаш, қабристонларни ободонлаштириш халқимизнинг эзгу қадриятларидан. Ушбу мақбара ҳам Президентимиз бошчилигида қурдирилган, азиз зиёратгоҳга айлантирилган. Муборак Рамазон ойида бундай эзгу амаллар барча жойларда ёрқин намоён бўлмоқда.

Киритилди: 17:05 22.03.2025. Ўқилди: 914 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!