Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналист Павел Зарубин билан суҳбатда Россия томони санкцияларга тайёрлигини айтди.
Зарубин ўзининг Телеграм-каналида тегишли суҳбатни эълон қилди.
"Биз санкцияларга ўрганиб қолганмиз. Биз ҳатто ушбу санкциялар эълон қилинганидан кейин нима қилишимиз, уларнинг оқибатларини қандай минималлаштиришимиз ва бошқаларни тасаввур қила бошладик. Биз бунга ўрганганмиз. Бу санкциялар билан бизни қўрқитиш - қуруқ гап," - деди Кремль вакили.