Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ким Чен Ин: “Биз қатнашдик – ва бу қаҳрамонлик эди”

Ким Чен Ин: “Биз қатнашдик – ва бу қаҳрамонлик эди”

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия Украинага қарши олиб бораётган урушда ўз ҳарбийларининг иштирокини асосли деб ҳисобламоқда.

"Бизнинг можародаги иштирокимиз адолатли бўлди, бу мамлакатимизнинг суверен ҳуқуқлари доирасида," - дея Reuters Корея давлат агентлиги KCNA тарқатган баёнотдан иқтибос келтиради. - Курск операциясида қатнашган барча жасур жангчиларни мен қаҳрамонлар, миллатимиз шаънининг энг муносиб вакиллари деб биламан."

Москва ва Пхенян узоқ вақт давомида Шимолий Корея ҳарбийларининг Россиянинг Украинага қарши урушидаги иштирокини рад этиб келди. КХДР ва Россия ҳарбий ёрдамни назарда тутувчи ҳарбий шартнома билан боғланган.

2025 йил 9 май куни Москвада бўлиб ўтган Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган парадда президент Владимир Путин КХДР армиясининг бир гуруҳ юқори мартабали ҳарбийлари билан учрашиб, уларнинг ҳар бирини бағрига босди.

Киритилди: 10:56 10.05.2025. Ўқилди: 1018 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!