Покистоннинг Ҳиндистонга қарши ҳарбий операцияси давомида ўзининг "Fateh" ракеталарини жойлаштирганига оид хабарлар тарқалди.
Покистоннинг замонавий "Fateh" ракетаси Fateh-1 ва Fateh-2 деб номланувчи икки хил турга эга.
Ҳарбий мутахассисларнинг таъкидлашича, Fateh-1 тури 140 километргача масофадаги нишонларга зарба бера оладиган қисқа масофали ракета ҳисобланади. Fateh-2 тури эса "янада такомиллашган" деб таърифланиб, хабарларга кўра, 400 километргача масофани қоплай олади.
Ҳар иккала тур ҳам ер усти нишонларига мўлжалланган ракеталар саналади.
"Fateh" сўзи араб тилида "фатҳ қилувчи" ёки "ғолиб" деган маънони англатади.