Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украина ТИВ раҳбарлари Москвадаги парадда қатнашган давлатларга демарш эълон қилди

Украина ТИВ раҳбарлари Москвадаги парадда қатнашган давлатларга демарш эълон қилди

"Вазир ўринбосари Сергей Кислитса таъкидлаганидек, Россия тажовузи, украиналикларнинг оммавий қирғини, фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлар, ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар шароитида Украина тажовузкор давлат парадида хорижий давлатларнинг юқори мартабали амалдорлари иштирокини дўстона бўлмаган қадам сифатида баҳолайди", дея вазирлик баёнотида айтилган.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Москвадаги парадда юқори мартабали амалдорларнинг иштироки Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари ва қаҳрамонлари хотирасига "ҳурматсизлик" ҳамда "Европадаги ҳозирги тажовузни, Россиянинг Украинага қарши босқинчилик урушини қўллаб-қувватлаш" эканлигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 09:51. Ўқилди: 1110 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!