Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 17-18 май кунлари амалий ташриф билан Боку шаҳрида бўлади.
Ўзбекистон етакчиси БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури шафелигида ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Форум шаҳарларни барқарор ривожлантириш, арзон уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлиги ва уй-жойни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган.
Ташриф доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган