Буюк Британия Мудофаа вазирлиги қирол Чарлз III нинг илтимосига биноан унинг укаси Эндрюни вице-адмирал унвонидан маҳрум қилади, деб хабар бермоқда BBC
Буюк Британия мудофаа вазири Жон Ҳилининг маълум қилишича, ҳарбий идора шаҳзода Эндрюни Қироллик денгиз флоти вице-адмирали унвонидан маҳрум этишга тайёрланмоқда. Бу унинг акаси, Буюк Британия қироли Чарлз III нинг истаги эканлиги айтилди.
Вице-адмирал унвони Эндрю барча унвон ва имтиёзлардан маҳрум этилганидан сўнг унда қолган сўнгги рутба эди. Бунга сабаб, у жинсий жиноятлари учун айбланган молиячи Жеффри Эпштейн билан алоқадор ҳисобланади.
Маълумот учун, собиқ шаҳзода Эндрю денгиз флотида 22 йил хизмат қилган. У 1982 йилдаги Фолкленд уруши пайтида ҳарбий вертолёт учувчиси бўлган.