Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Шаҳрам Ғиёсовнинг чемпионлик жанги Ўзбекистонда бўлиб ўтиши мумкин

Шаҳрам Ғиёсовнинг чемпионлик жанги Ўзбекистонда бўлиб ўтиши мумкин

Бутунжаҳон бокс ассосиасияси (WBA) ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов иштирокидаги чемпионлик жангига промоутерлик савдосини эълон қилган эди.

Ушбу жанг Ўзбекистонда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар қилмоқда.

“Айни пайтда WBA чемпионлик камари учун кечадиган ушбу жангни юртимизда ўтказиш учун промоутерлар музокараларни бошлаган”, — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ғиёсов сўнгги жангида мексикалик Мигел Парра (22-4-1)ни мағлубиятга учратган эди. Тўлиқ 10 раунд давом этган жангда ҳакамларнинг икки нафари ўзбекистонлик боксчи ғалабасини, бир нафари Парранинг ғалаба қозонганини қайд этганди.

Ғиёсов бугунгача 16 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган.

Литвалик Эймантас Станионис профессионал боксда 15 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг 9 тасини муддатидан аввал якунлаган.

Киритилди: 11:37 04.11.2024. Ўқилди: 920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!