Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Учинчи жаҳон уруши айнан қаерда бошланиши айтилди

Учинчи жаҳон уруши айнан қаерда бошланиши айтилди

Россия Эстониянинг шарқий қисмини эгаллаб олишга уриниши мумкин, деб ёзади Politico.

Нашрнинг таъкидлашича, Эстония аҳолисининг тўртдан бир қисми (1,4 миллион) этник руслардир: "Уларнинг аксарияти Эстония фуқаролигига эга ва интеграциялашган, аммо Кремл бир неча бор рус диаспорасини ҳимоя қилиш баҳонасида ҳарбий ҳаракатларни бошлаган. Грузия, Молдова ва Украинада шундай бўлган.

Хавотир шундаки, Кремл ўша картани ўйнаши ва этник руслар кўп яшайдиган Шарқий Эстонияни босиб олишга уриниб кўриши, кейин эса НАТОни жавоб тариқасида глобал уруш бошлашга мажбур қилиши мумкин. Реакциянинг йўқлиги НАТОнинг қўшма мудофаа бўйича 5-моддаси маъносиз эканлигини кўрсатади," - деб ёзади Политиcо.

Мақолада қайд этилишича, Учинчи жаҳон уруши Эстония ва Россия Федерацияси чегарасида жойлашган Нарва шаҳрида бошланиши мумкин.

Нашр маълумотларига кўра, россияликлар у ерда доимий равишда турли провокациялар уюштиришади: сунъий йўлдош навигациясини тўхтатишдан тортиб чегара демаркация буйларини ўғирлаш, ташвиқот, кузатув дронлари ва З ҳарфи билан ғувуллаётган дирижаблларгача.

Киритилди: 22:48 26.12.2024. Ўқилди: 24559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!