Россиялик таниқли бокс журналисти Андрей Баздрев иккинчи энг енгил вазнда япониялик мутлақ Жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда собиқ чемпион Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги эҳтимолий жангга муносабат билдирди.
"Муроджон WBA Interim камарини қўлга киритиб, одатдагидек яна Наоя Иноуэга қарата "қочишни тўхтат" деди, япон эса "Тапалесдан ютқазган боксчидан нега қочишим керак" деб жавоб берди.
Назаримда, Тапалесдан учралган мағлубият Муроджонга наф келтирди, бундай мағлубиятлар боксчининг ўсишига ёрдам беради. Унга нокаут эвазига мағлуб бўлиш ёки нокдаунга тушиб қолиш янада фойдали бўларди. Чунки Эспиносани нокаутга учратган жангида ҳам Аҳмадалиев бош қисмига аниқ зарбаларни ўтказиб юборди. Назаримда Муроджон Иноуэга керак эмас.
Умуман олганда, ҳозирча ҳеч қандай бу бўйича расмий янгилик йўқ", деб ёзди журналист ўзининг Телеграмдаги каналида.