Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Нукус воқеаларида 21 нафар фуқаро вафот этган

Нукус воқеаларида 21 нафар фуқаро вафот этган

Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди.

2022 йил июль ойида Нукусда рўй берган тартибсизликлар қатнашчиларининг 943 нафари ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун огоҳлантирилган, 6135 нафар шахсга маъмурий жарима, 2639 нафар қатнашчига эса маъмурий қамоқ жазоси белгиланган, 61 нафари жиноятлар содир этганлиги аниқланган.

Жиноят иши доирасида судгача қамоққа олинган жами 168 нафар шахснинг 107 нафари (2 нафар аёл) Комиссия илтимосномасига кўра оиласига қайтарилган, 30 нафар судланувчи комиссия илтимосига кўра суд залидан озод этилган.

Оммавий тартибсизликлар давомида 21 нафар фуқаро (2 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходими) вафот этган, 413 киши жароҳатланган, шундан 183 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари.

Комиссияга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан оммавий тартибсизликларни маъмурий бинолардан узоқлаштириш, ва тарқатиб юбориш мақсадида сув ва рангли суюқлик пурковчи техника, кўздан ёш оқизувчи махсус гранаталардан фойдаланилган.

Фуқаролар ва давлат идораларининг мол-мулкига катта миқдорда 6,8 миллиард сўм моддий зарар етган.

Тартибсизликларни бартараф этишда инсон ҳуқуқларини бузган 3 нафар ички ишлар органлари ходимлари жиноий жавобгарликка тортилган.

Киритилди: 15:55 26.12.2024. Ўқилди: 1819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!