Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Россияликлар "Ҳумо арена" бўйича шикоят қилишди

Россияликлар "Ҳумо арена" бўйича шикоят қилишди

22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.

Ўйиндан олдин ва кейин россиялик бир қатор блогерлар, бундан ташқари, "Спартак" мураббийи Алексей Жамнов "Ҳумо арена"даги ёритиш тизими сифати паст эканидан шикоят қилди.

Дастлаб, блогер Дмитрий Ерикалов ўз каналида шундай ёзиб қолдирди:

"Эрталаб Жамнов "Спартак" машғулотларини қоронғида ўтказганидан шикоят қилганди. Кечга бориб, ёруғлик кучайтирилди, аммо телевизор тасвиридан кўриниб турибдики, у КХЛ стандартларига мос келмайди. Аммо Швейцария каби Европа мамлакатлари учун бундай ёруғлик яхши. Биз шунчаки хафа бўлдик".

Россияликлар "Ҳумо арена" бўйича шикоят қилишди

("Ҳумо арена"даги ўйин)

Мураббий Алексей Жамнов эса ўйиндан кейин қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Аренадаги ёруғликка келсак, бироз қийин бўлди. Ҳатто биз, мураббийларнинг ҳам кўзлари чарчаб қолган эди. Музнинг сифатига келсак, биз Россия бўйлаб саёҳат қиламиз: қаердадир муз яхшироқ, қаердадир ёмонроқ. Сифат ҳамма жойда деярли бир хил".

Россияликлар "Ҳумо арена" бўйича шикоят қилишди

(Москвада ташкил этилган КХЛ ўйинидан парча).

Бу вазиятга "Ҳумо" медиа бўлими раҳбари Александр Малишев муносабат билдирди:

"Ҳақиқатан ҳам бурчакларда чироқларнинг аниқ этишмаслиги муаммоси мавжуд. Муаммо анчадан буён бор. Словакиядан келган компания Тошкентда чироқларни ўрнатишда муз майдони ўлчамларини ўтказиб юборган деган қараш мавжуд. Ўзбекистон хоккей федерацияси вақти-вақти билан словакларни чақириб туради, улар ҳам айланиб юришади, лекин натижани кўриб турибсиз. "Ҳумо" КХЛга чиқса, бу муаммони ҳал қилиш керак", дейди Малишев.

Киритилди: 17:16 24.12.2024. Ўқилди: 5452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!