Москванинг ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев нега ҳалигача ота-онасини Россия пойтахтига кўчирмагани ҳақида гапириб берди.
"Улар бу ерда зерикишади. Баъзан бир-икки ҳафтага келишади-ю, кейин Сирдарёни соғиниб қолишади. У ерда барча қариндошларим ва дўстларим бор", - деди Файзуллаев Sport24 нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Аббосбек ЦСКА сафида бир йилдан кўпроқ вақт давомида тўп тепмоқда. У пойтахт клубига 2023 йилнинг ёзида келиб қўшилганди.