Озарбайжоннинг "Caliber" нашри "ишончли ҳукумат манбаларига" таяниб, АЗАЛ самолёти ўша куни Грознийга дрон ҳужумини қайтариш учун ишлатилган Панцирь ҳаво мудофаа тизими томонидан урилганини ёзади. Озарбайжон томони учун "вазият мутлақо аниқ", дейди Caliber.
“Ҳеч ким бу мақсадли қилинган деб даъво қилмайди, аммо аниқланган фактларни ҳисобга олган ҳолда, Боку Россия томони Озарбайжон самолётини урганини тан олишини, Озарбайжон халқидан расман узр сўрашини ва тўлиқ тергов ўтказишини кутмоқда. Бунинг натижасида барча айбдорлар жавобгарликка тортилади, дея хулоса қилади Cалибер.
Нашр манбалари, шунингдек, Махачқалъа ва Минералние Води аеропортлари шикастланган самолётни қабул қилишдан бош тортгани ва Россиянинг электрон уруш тизимлари (ЭW) унинг ер билан алоқасини тўсиб қўйганини тасдиқлади.
Самолёт Қозоғистон ҳудудига етиб бормай, денгизга қулаб, воқеа гувоҳларини ўзи билан бирга ғарқ қилади, деган умидда Ақтауга йўналтирилган, дейди Caliber.