"Актаудаги самолёт ҳалокатига Россиянинг “ер-ҳаво” таснифидаги ракетаси сабаб бўлган. Ракета самолётни Грозний аеропортига қўндиришга уринишлар чоғида учирилган. Ўша пайтда ҳудудда дронлар ҳужуми кузатилаётган ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаётган бўлган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракетаси самолёт яқинида портлаб кетган, унинг парчалари эса самолётга шикаст етказган", деб ёзади телеканал Озарбойжон ҳукуматидаги манбаларига таяниб.
Манбаларнинг Euronews'га маълум қилишича, учувчиларнинг шошилинч қўниш сўровига қарамай, шикастланган самолётга Россия аеропортларига қўнишга рухсат берилмаган, уларга Каспий денгизи орқали Қозоғистоннинг Актау шаҳри томон учиш буюрилган.