Наврўз байрами арафасида Тошкент шаҳридан республикамизнинг турли ҳудудларига мунтазам автобус йўналишлари орқали ўз манзилига етиб олишни режалаштирган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Тошкент” автовокзалидан амалдаги 32 та рейсларга қўшимча равишда ҳар куни шаҳарлараро йўналишларда 17 та автобус қатновлари ташкил этилмоқда.
Қатновлар “Тошкент” автовокзалидан Самарқанд, Бухоро, Қоракўл, Мирбозор, Навоий, Зарафшон, Хатирчи, Қизилтепа, Конимех, Учқудуқ, Кадан, Паяриқ, Шаҳрисабз, Қарши, Ғузор, Шеробод, Термиз, Денов, Узун, Урганч, Хива шаҳарларига амалга оширилмоқда.
Қатнов жадвали ва чипта нархлари билан автовокзалнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифа билан танишинг.