Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Сешанба куни Ўзбекистон терма жамоаси ўйнайдиган стадионнинг ёритгичларида муаммо юзага келди

Сешанба куни Ўзбекистон терма жамоаси ўйнайдиган стадионнинг ёритгичларида муаммо юзага келди

Эрон терма жамоаси Теҳрондаги "Озодий" стадионида кеча машғулот ўтказди. Машғулот якунланиш арафасида стадиондаги прожекторлардан бирида оқ тутун чиқа бошлади.

Шунга ўхшаш ҳодиса 20 март куни бўлиб ўтган БААга қарши ўйинда ҳам кузатилганди. Шу воқеа туфайли баҳс тахминан 25 дақиқага тўхтаб қолган эди.

Стадион мутахассислари мазкур носозликни бартараф этишга ва Ўзбекистонга қарши баҳс ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтказилишига ишонч билдиришмоқда.

Маълумот ўрнида. Эрон - Ўзбекистон 25 март куни Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

Киритилди: 23:42 23.03.2025. Ўқилди: 1169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!