Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 300-мактабда синфлар сони ва ўқувчилар сони тиғизлиги акс этган жадвал тарқалди.
Жадвалга кўра, мактабда 3- ва 5-синфларда 22 тадан параллел синф мавжуд. 1-синфларда 19 та, 2-синфларда 20 та, 4-синфларда 21 та параллел синф ташкил этилган.
Шунингдек, Тошкентдаги айрим бошқа мактабларда ҳам бир синфда ўқувчилар сони 38 нафаргача етаётгани ҳақида маълумотлар мавжуд.