Ҳайдовчи "Nexia-3" русумли транспорт воситасида катта тезликда ҳаракатланиши оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устинга урилган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Жорий йилнинг 22 май куни соат 13:00 ларда Сирғали тумани Файзли Тошкент кўчаси 60-уй қаршисида 2001 йилда туғилган ҳайдовчи О.Б. "Nexia-3" русумли транспорт воситасида катта тезликда ҳаракатланиши оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устинга урилган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. ЙТҲ натижасида Nexia-3 транспорт воситаси йўловчиси 2000 йилда туғилган И.Х. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Транспорт воситаси ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.