Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сергели туманида 480,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

A A A
Сергели туманида 480,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.К. ва бошқалар “Бобур” МФЙ ҳудудидаги уйда тижорат мақсадида ташкил этилган иссиқхонада темир труба ва резина шланглар ёрдамида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб жами 320,4 минг метр куб табиий газни ўғирлаб, давлат ва жамият манфаатларига 480,7 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:15 18.03.2024. Ўқилди: 889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!