Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Сербия Украинага қурол етказиб беришга рози бўлди

A A A
Сербия Украинага қурол етказиб беришга рози бўлди

Сербия Украинага қурол етказиб беришга рози бўлди ёки аллақачон жўнатди, деб ёзади Reuters Пентагоннинг ошкор этилган махфий ҳужжатларига таяниб.

Киевнинг ҳарбий ёрдам сўровига 38 давлатнинг жавоблари ўрин олган файлда айтилишича, Белград Украина кучларини тайёрлашдан бош тортган, аммо ҳалокатли ёрдам жўнатишга ваъда берган.

Ҳужжат «махфий» деб таснифланган, уни хорижий махсус хизматлар ва ҳарбийларга топшириш тақиқланган. У 2 март санаси бўлиб, Америка Қўшма Штатлари штаб бошлиқлари қўмитасининг муҳри билан босилган.

Шунингдек, Сербия келажакда Украинани қурол-яроғ билан таъминлаш учун сиёсий ирода ва ҳарбий салоҳиятга эга эканлиги таъкидланади. Бироқ нашр ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқламайди.

Киритилди: 14:14 12.04.2023. Ўқилди: 2076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!