Сербия бош вазир ўринбосари, мудофаа вазири Милош Вучевич республика қуролли кучлари бўлинмаларни зудлик билан Косово ва Метохия билан маъмурий чегарага кўчириш бўйича кўрсатма олганини тасдиқлади.
Бу ҳақда мудофаа вазирлиги раҳбари жума куни Тwиттеръдаги саҳифасида маълум қилди.
“Сербия Президенти ва Қуролли Кучларимиз Олий Бош Қўмондони Александр Вучич Сербия Қуролли Кучлари бўлинмаларининг жанговар тайёргарлигини энг юқори даражага кўтариш тўғрисидаги фармонни имзолади ва уларга Косово ва Метохия билан маъмурий чизиқ йўналишида тезкорлик билан олдинга силжишни буюрди. ", - деди Вучевич.