Сенат ялпи мажлисида “Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.
Қонун аввалги мажлислардан бирида рад этилган, қайта ишлаб чиқилиб, яна Сенатга киритилди.
Сенат раиси ўз саҳифасида қонуннинг қабул қилиниши нафақат табиат, балки иқтисодиёт учун ҳам янги босқич эканини таъкидлади.
Қонун орқали:
• Иссиқхона газлари устидан қатъий назорат ўрнатилади,
• Углерод бирликлари муомаласи йўлга қўйилади,
• Ҳисобот ва верификация тизими жорий этилади.
Энг муҳими — Ўзбекистон Париж битими доирасидаги халқаро мажбуриятларини амалга оширишда жиддий ҳаракатга ўтди.